UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  15 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6

ЖЧга 9 кун қолди. Испания-1982 Янгиликлар

ЖЧга 9 кун қолди. Испания-1982

ФИФА овоз бериш якунларига кўра, мезбонлик Испанияга насиб қилди. 14 шаҳарда ташкил қилинди.
Бу сафар финал босқичида илк бор 24 терма жамоа иштирок этди. Ташкилотчилар мусобақа форматини тузиб чиқишда хато қилишгани сабабли мухлислар футболдан кўра кўпроқ очколар ва голларни ҳисоблаб ўтиргани билан ёдда қолди. Айниқса, ГФР ва Австрия терма жамоалари ўртасидаги беллашувда бу ҳолат яққол кўзга ташланади. Фақат чемпионат охирида ўтказилган Италия — Бразилия ва ГФР — Франция баҳслари мухлислар ёдида бир умрга муҳрланиб қолди.



Исроил терма жамоаси саралаш босқичини Океания жамоаларига қарши ўйин билан бошлади. УЕФА эса узоқ муддат мобайнида муҳокама қилиш билан банд бўлди. ОФК Исроилни таркибидан чиқаргани сабабли ФИФА бу давлат термасини Жанубий Америка жамоалари қаторига қўшишни ҳам истади. Охир-оқибат европаликлар сўнгги гуруҳга Исроилни қабул қилишди. Лекин бу жамоа сўнгги ўринни эгаллади.

Голландиянинг жаҳон чемпионатига чиқа олмагани кутилмаган ҳолатлардан бири бўлди.



Биринчи босқичда жамоалар 6 гуруҳда баҳс олиб боришди. Иккинчи гуруҳ босқичига олдиндан кутилган термалар йўл олишди. Шунга қарамай, Жазоирнинг ажойиб ўйини кўпчиликка маъқул келди. Агар Австрия охирги турда ГФРни қониқтирадиган натижага ўйнаб бермаганда финалда биз немисларни кўрмаган бўлардик. Германия ҳисобни Хорст Хрубешнинг аниқ зарбаси билан 10-дақиқада очгач, қолган 80 дақиқани жамоалар шунчаки тўпни бир-бирларига ошириш билан ўтказишди. Шундан кейин гуруҳ баҳсларининг сўнгги ўйинларини бир вақтда бошлаш йўлга қўйилди.



Иккинчи босқичда 12 терма 3 гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳда Польша СССРни доғда қолдирди. Иккинчи гуруҳда немислар ва французлар Испания ва Англиядан кучлироқ чиқишди. Учинчи гуруҳда эса чемпионатнинг энг ажойиб ўйинлари кузатилди. Италия Аргентинани 2:1, Бразилия эса қитъадошларини 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. Италия – Бразилия беллашуви гуруҳ ғолиби номини аниқлаб берарди. Ўша ўйинда Паоло Росси ҳақиқий мўъжиза яратди. У рақиб дарвозасини 3 бор нишонга олиб, “мовий гвардия” ютуғини таъминлади. Чемпионат арафасида қамоқдан чиққан Россини мундиалга олиб кетишга қарор қилган Энцо Беарзотни ўшанда кўпчилик танқид қилганди, лекин келишилган ўйинлар туфайли қамоқда ўтириб чиққан Росси миллат қаҳрамонига айланди.

Ярим финалда Италия Польшани ҳам Россининг голлари эвазига мағлуб этади. Иккинчи ярим финалда Германия Франция билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўша баҳс ЖЧлар тарихидаги энг кескин учрашувлардан бири сифатида эътироф этилади. Пенальтилар тепишда немислар омадлироқ чиқади.



Ярим финал
Польша - Италия 0:2
Голлар:
Росси, 22, 73

ГФР - Франция 3:3 (п 5:4)
Голлар
: Литтбарски, 17, Румменигге, 102, Фишер, 108 - Платини, 26 (пенальтидан), Трезор, 92, Жиресс, 98

3-ўрин учун ўйинда Польша Франциядан 3:2 ҳисобида устун келди.
3-ўрин учун
Польша - Франция 3:2
Голлар
: Шармах, 40, Майевски, 44, Купчевич, 46 - Жирар, 13, Куриоль, 72



Ҳал қилувчи финал баҳсида Италия ва Германия майдонга тушади. Биринчи бўлимда томонлар ҳисобни оча олишмайди. Иккинчи бўлимда яна Росси катта саҳнага чиқади. У дастлаб ҳисобни очади. Шундан сўнг руҳланиб кетган итальянлар Тарделли ва Альтобелли киритган тўплардан кейин амалда баҳс тақдирини ҳал этиб қўйишади. Брайтнернинг голи ҳисоб қисқартиради холос. Шу тариқа Италия терма жамоаси учинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритади.



Финал
Италия - ФРГ 3:1
Голлар
: Росси, 57, Тарделли, 69, Альтобелли, 81 - Брайтнер, 83
Италия: Зофф, Колловати, Ширеа, Жентиле, Кабрини, Ориали, Бергоми, Тарделли, Конти, Грациани (Альтобелли, 7; Каузио, 89), Росси
Германия: Шумахер, Кальтц, Штилике, К. Ферстер, Б. Ферстер, Брайтнер, Бригель, Дреммлер (Хрубеш, 62), Румменигге (Мюллер, 70), Литтбарски, Фишер

Тўпурарлар: Паоло Росси (Италия) - 6, Карл-Хайнц Румменигге (Германия) - 5, Зико (Бразилия), Збигнев Бонек (Польша) - 4тадан.

Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика