UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

ЖЧ-2014. Юнон аскарларининг кучи етмади ёхуд Колумбияда ғалаба Янгиликлар

ЖЧ-2014. Юнон аскарларининг кучи етмади ёхуд Колумбияда ғалаба

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионатининг "С" гуруҳидан жой олган Колумбия ҳамда Греция терма жамоалари ўртасидаги учрашувда жанубликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиннинг бешинчи дақиқасидаёқ Пабло Армеро ҳисобни очди. Гол уриб олганларидан кейин Пакерман шогирдлари ҳотиржам ҳаракат қила бошлашди. Греция терма жамоаси футболчиларига эса ҳужумларни самарали якунлаш учун аниқлик ва совуққонлик етишмади.

Биринчи бўлимда маэлум вақт давомида юнонлар устунликни ўз қўлларига олишди. Ўша вазиятларда Колумбияликлар тезкор қарши ҳужумлардан фойдаланишди.



Иккинчи бўлимда эса Греция футболчиларининг кучи қолмади. Пакерман шогирдлари кўплаб имкониятларга эга бўлишди, аммо, уларнинг ҳаммасидан ҳам унумли фойдалана олишмади.

58 дақиқада Агуилар томонидан етказиб берилган тўпни Гутиеррез Карнезис қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.



Ўтказиб юборилган иккинчи голдан сўнг юнон футболчиларининг ўйинида "брак"лар кўпайиб кетди, қасидир вазиятларда эса омад уларга кулиб боқмади.
Колумбияда Фалкаонинг йўқлиги билинмади, ҳар ҳолда анча бўш жамоа билан ўйин эди.

Учрашувнинг асосий вақтига бош ҳакам Марк Геигер қўшиб берган дақиқаларда ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Хамес Родригес чиройли зарба билан ҳисобни йириклаштириб қўйди. Шу тариқа Колумбия дастлабки уч очкони қўлга киритди.  



КОЛУМБИЯ - ГРЕЦИЯ 3:0

14 июнь. 21:00
Бош ҳакам: Марк Геигер (АҚШ)
Ёрдамчи ҳакамлар: Марк Син Хурд (АҚШ), Жой Флетчер (Канада)
Захира ҳаками: Алиризо Фағони (Эрон)

Колумбия – Греция  3:0 (1:0, 2:0)
Голлар
: 1:0 – 5 Армеро,  2:0 – 58 Гутьеррес,  3:0 – 90 Х. Родригес.
Колумбия – Оспина, Суньига, Сапата, Йепес, Армеро (Арьяс, 74), Агиляр (Мехия, 69), К. Санчес, Куадрадо, Х. Родригес, Ибарбо, Гутьеррес (Дж. Мартинес, 76).
Греция – Карнезис, Торосидис, Папастатопулос, Манолас, Холебас, Кацуранис, Маньятис, Коне (Карагунис, 78), Салпингидис (Фетфацидис, 57), Самарас, Гекас (Митроглу , 64).
Огоҳлантиришлар: К. Санчес (26), Папастатопулос (52), Салпингидис (55).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика