UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  19 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  16 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  16 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Бельгия – Жазоир Янгиликлар

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Бельгия – Жазоир

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионатида бугун “H” гуруҳининг 1-тур учрашувлари старт олади.
Белу-Оризонти шаҳрида жойлашган “Минейран” стадионида Бельгия – Жазоир баҳси бўлиб ўтади.

Бугун кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлаётган Бельгия терма жамоаси ўз иштирокини бошлайди. Одатда ҳар бир мусобақа олдидан фаворитлар айтилади, шунингдек сюрприз кўрсатиши мумкин бўлган жамоалар номи тилга олинади. Мутахассислар Бельгияни мана шундай жамоа сифатида тилга олишмоқда. Чили, Швейцария, Нигериядан ташқари Бельгиянинг ўйинларини ҳам интиқлик билан кутаётганлар талайгина топилади. Баъзиларнинг фикрича, Бельгия бир ҳаракат қилса ярим финалгача бориши мумкин экан.



Жазоир билан бўладиган учрашув арафасида Бельгия термаси устозини бир қатор муаммолар қийнамоқда. Бу муаммо одатдагидек ўйинчиларнинг жароҳат олиши билан боғлиқ. Аввалига Бентеке жароҳат олганди, кейин Лукаку билан ёш ҳужумчи Ориги ҳам жароҳат олди. Аммо Лукаку сафга қайтди ва бу энг яхши хабарлардан бири бўлиб турибди. Бошқа чизиқлар бўйича Марк Вильмотсда катта танлов имконияти мавжуд ва уларнинг асосий таркибини айтиб бериш мушкул кечади.

Масалан, ҳимояда Компани ва Альдервейрельд аниқ тўп суради, аммо Вертоген, Вермален, ван Бюйтендан қайси бирининг асосий таркибда майдонга тушишини айтиш қийин. Майдон марказида Дефур, Витьсель, Дембеле, Феллайни каби номзодлар бор ва улар орасидан энг кучлиси ким деган саволга жавоб бериш осон эмас. Қанотларнинг бирида жамоа юлдузи Эден Азарнинг тўп тепишини тахмин қилиш қийин эмас. Шунда нариги қанотда ё Мертенсон ёки Миральяс ҳаракат қилади.



Жазоир эса кўпчилик учун сирли жумбоқ бўлиб кўриняпти. Жамоа бош мураббий Вохид Халилходжич номи кўпчиликка таниш. Лекин футболчилар борасида бундай дея олмаймиз. Жазоиир термасининг етакчиларидан бири Йебда жароҳати туфайли узоқ вақт ўйнай олмади. Шунга қарамай, жамоа усиз ҳам яхши ўйин кўрсата олди. Мутахассислар Жазоир термасининг айниқса ярим ҳимоясини кучли деб эътироф этишмоқда. Шу пайтгача Меджани – Ласен - Таидер учлиги зўр ўйин кўрсатиб келаётганди, аммо кейинчалик ёш футболчилардан бири Бенталеб пайдо бўлди ва унинг ҳам асосий таркибда майдонга тушиш имконияти катта. Бундан ташқари, терма жамоада тўп тепишни бошлаганига ҳали кўп бўлмаган марказий ҳимоячи Кадамурони ҳам алоҳида тилга олиб ўтсак арзийди.

Ромелу Лукаку Бельгиянинг энг керакли ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Тўғри, жамоада Азар, Куртуа, Компани каби юлдузлар бор, аммо Лукакунинг ўйнаб кетиши жуда муҳим аҳамият касб этади. Лукаку энди 21га кирди, лекин ҳеч ким уни ёш демаяпти. Чунки у беш йилдан бери катта футболда жавлон уриб келмоқда. У Англия чемпионатининг охирги икки мавсумида 32та гол кирита олди ва буни яхши кўрсаткич деса бўлади.



ЖЧ-2014. “H” гуруҳи. 1-тур
21:00. БЕЛЬГИЯ – ЖАЗОИР
Бош ҳакам: Марко Родригес (Мексика)

Тахминий таркиблар

Бельгия: Куртуа — Альдервейрельд, ван Бюйтен, Компани, Вертонген — Дефур, Витсель, Дембеле — Азар, Мертенс — Лукаку

Жазоир: Мболи — Мустафо, Бугерра, Кадамуро, Ғулом — Меджани, Бенталеб, Таидер — Фегули, Слимани, Судани

Қизиқарли фактлар
Бельгия терма жамоаси жаҳон чемпионатида охирги тўққизта учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозонган.
Жазоир термаси эса жаҳон чемпионатидаги охирги беш ўйинидан бери гол ура олмаяпти.
Жазоир заявкасидан ўрин олган 17 нафар футболчи Франция ҳудудида туғилган.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика