UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

ЖЧ-2014. Превью. Бельгия - Россия Янгиликлар

ЖЧ-2014. Превью. Бельгия - Россия

Жазоир устидан қийин ғалабани қўлга киритган Бельгия терма жамоаси Корея билан дуранг ўйнаган Россияга қарши майдонга тушади.
Бельгия – Россия
22 июнь. 21:00
Рио Де Жанейро. “Маракана” стадиони.
Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Марк Борш (Германия), Стефан Лупп (Германия).
Захира ҳаками: Карлос Вера (Эквадор)

(тахминий таркиблар)

Бельгия: Куртуа — Альдервейрельд, Компани, ван Бюйтен, Вертонген — Витсель, Феллаини — Мертенс, де Брейне, Азар — Лукаку

Россия: Акинфеев — Ешенко, В. Березуцкий, Игнашевич, Д. Комбаров — Денисов, Глушаков — Самедов, Дзагоев, Кокорин — Кержаков

Жароҳат олганлар: йўқ

Сўроқ остида: Компани (Бельгия)



Ўйиндан олдинги фикрлар

Марк Вильмотс (Бельгия бош мураббийи):

"Россия — жуда тажрибали жамоа, аммо биз ғалаба қозонмоқчимиз. Ҳеч қачон дуранг учун ўйнамаймиз, ғалаба истаймиз. Ғалаба қозонсак плей-оффга чиқамиз, буни тезроқ ҳал қилмоқчимиз".

Фабио Капелло (Россия бош мураббийи):

"Бельгия саралашда барчани лол қолдирди. Жуда яхши ташкил этилган жамо, улар кучли футболчиларга эгалар. Айниқса бурчак тўплари ва жарима тўплари вақтида жуда хавфли, диққатли бўлиш керак. Бу жамоани ҳам, Россияни ҳам ҳурмат қиламан".



Ўзаро ўйинлар:

Ушбу жамоалар уч бор тўқнаш келишган. Бельгия икки бор ютган ва дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати: 5:2. Бельгия ва Россия ЖЧ-2002 гуруҳ босқичида ўзаро ўйнашган. Ҳал қилувчи турдаги баҳсда бельгияликлар Марк Вильмтоснинг голи эвазига зафар қучишган - 3:2.

Ўзаро сўнгги баҳс: (17.11.2010): Россия — Бельгия 0:2 (Лукаку 2та)



Қизиқарли фактлар


Дарвозабон Тибо Куртуа — Бельгия термасининг ҳақиқий тимсоли. У майдонга тушган ўйинларда жамоа умуман мағлуб бўлмаган (18та ўйин, 11 ғалаба, 7 дуранг, 10 "қуруқ ўйин").

Россия Жаҳон чемпионатларидаги охирги 8та голни фақат иккинчи бўлимда урган.

Бельгия ўтган икки мундиалда гуруҳ босқичида умуман мағлуб бўлмаган. 1998, 2002 бешта дуранг, битта ғалаба.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика