UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  0 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  1 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  4 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  2 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  5 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  14 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - АҚШ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - АҚШ

Жаҳон чемпионати "G" гуруҳининг яна бир вакили АҚШ терма жамоаси ҳақида тўхталиб ўтамиз.


АҚШ терма жамоаси мундиалдаги дебют иштироки америкаликлар тарихидаги ҳозиргача энг эсда қоларли ва энг яхши натижа бўлиб қолмоқда. АҚШ ўзининг илк иштирокини 1930 йилда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медали билан нишонлаган. Айнан илк уриниш улар учун энг омадлиси ҳисобланади. АҚШ ўшанда гуруҳ босқичини ғалабалар билан якунлайди. Фақатгина ярим финалга келиб, Аргентинадан қақшаткич зарбани қабул қилиб олади. АҚШ Аргентина билан бўлган баҳсда ўз дарвозасидан олтита тўп олиб чиқади ва рақиб посбонини бир бор ранжита олади. Лекин улар учун илк иштирок муваффақиятли якун топади. АҚШ сафида Барт Макги, Жим Браун, Берт Пентоуд каби футболчилар ёрқин ўйин кўрсатишган ва жамоани бронза медалларини қўлга киритишида катта ҳисса қўшишган.
АҚШ терма жамоасини ўшанда Роберт Миллар бошқариб борган. Кейинги мундиал улар учун омадсиз келган. Дастлабки ўйиндаёқ Италия АҚШ дарвозасига етти бор йўл топа олишган эди.
Умумал олганда, АҚШ терма жамоаси кўп йиллар мобайнида мундиалда муносиб иштирок этиб кела олмади.


АҚШнинг сўннги мундиалда кўрсатган ўйини ва натижаси анча яхшиланди. 2010 йилда ЖАРда ўтказилган мундиалда АНглия, Словения ва Жазоир терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган АҚШ термаси, дастлаб Англия биланг дуранг ўйнади. Кейинги турда Словения билан ҳам муроса кўчасини танлашга тўғри келди. Ва сўнгги турда Жазоирни кичик ҳисобда мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди. Нимчорак финалда эса Гана терма жамоаси қўшимча бўлимларда АҚШни доғда қолдириб кетган эди.


2011 йилдан бошлаб жамоани немис мутхассиси Юрген КЛинсман ўз қўлига олди. Ушбу таниқли мураббий қўли остида жамоа анча яхши ўйин кўрсатмоқда. Юрген Клинсман  жамоада бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Энг кутилмаган ўзгариш бу Лендон Донованнинг мундиалга олиб кетилмагани бўлди десак муболаға бўлмайди. 2006 йилда Германия ўтказилган жаҳон чемпионатининг “энг яхши ёш футболчиси” бўлган Лендон Донован бу сафар мундиални телевизор қаршисида кўришга мажбур. Айни пайтда Клинсман жамоасида Демпси етакчилик қилади. Ушбу ҳужумчи АҚШнинг мундиалдаги энг ишонган футболчиларидан бири бўлиши кутилмоқда.


АҚШ терма жамоаси ҳозиргача қатнашган мундиалларда жами 29 ўйин ўтказган. Шуларнинг 7 тасида ғалаба қозонишган бўлса, 5 ўйинда дарунг қайд этишган ва 17 учрашувда мағлубиятга учрашган. Тўплар нисбати: 32-56.

Донован Клинсман эътиборидан четда қолди

АҚШ терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1885

Минтақаси: КОНКАКАФ

Бош мураббий: Юрген Клинсман (Германия)

Жамоа сардори: Клинт Демпси

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Коби Жонс (164 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Лендон Донован (57 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 13

Илк ўйин
: Швеция - АҚШ 2:3 (1916 йил)

Энг йирик ғалаба
: АҚШ - Барбадос 8:0 (2008 йил)

Энг йирик мағлубият
: Норвегия - АҚШ 11:0 (1948 йил)

Эришган ютуқлари
:
КОНКАКАФ Олтин кубоги соҳиби
: (1991, 2002, 2005, 2007, 2013)


АҚШ терма жамоаси таркиби:

Дарвозабонлар: Гьюзан ("Астон Вилла"), Ховард ("Эвертон"), Римандо ("Солт Лейк Сити").
 
Ҳимоячилар
: Бисли ("Пуэбла"), Бислер ("Канзас Сити"), Брук ("Герта"), Кэмерон ("Стоук Сити"), Чендлер ("Нюрнберг"), Гонсалес ("Лос-Анджелес Гэлакса"), Гудсон ("Сан-Хосе"), Джонсон ("Хоффенхайм"), Йедлин ("Сиэтл").
 
Ярим ҳимоячилар: Беккерман ("Солт Лейк Сити"), Бедойя ("Нант"), Брэдли ("Торонто"), Дэвис ("Хьюстон"), Дискеруд ("Русенборг"), Грин ("Бавария"), Джонс ("Бешикташ"), Зуси ("Канзас").
 
Ҳужумчилар: Алтидор ("Сандерленд"), Дэмпси ("Сиэтл"), Йоханссон (АЗ), Вондоловски ("Сан-Хосе").


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика