ЖЧ-2014. Колумбия муддатидан аввал нимчорак финалга чиқди

Narzulla Saydullayev
20 июн 2014
“С” гуруҳининг иккинчи Япония – Греция учрашувидан сўнг Колумбия терма жамоаси муддатидан аввал нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Япония – Греция баҳсида ҳисоб очилмади.

Гуруҳ босқичи якунланишига бир тур қолганида Колумбия ҳисобида 6 очко бор. Кот-д’Ивуарда 3, Япония ва Грецияда биттадан очко мавжуд. Таъкидлаш жоиз, Колумбия илк турда греклардан 3:0 ҳисобида устун келганди. Кеча эса Кот-д’Ивуарни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Сўнгги 3-турда колумбияликлар Япония билан, Кот-д’Ивуар эса Греция билан ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олади. “С” гуруҳи ғолиби 1/8 финалда “D” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади. Бу гуруҳда Италия, Уругвай, Коста-Рика ва Англия терма жамоалари баҳс олиб боришяпти.

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Колумбия22005 - 146
2Кот-Д'Ивуар21013 - 303
3Япония20111 - 2-11
4Греция20110 - 3-31


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com