ЖЧ-2014. Гондурасга қарши ўйинда Жиру эмас Гризманн майдонга тушади

Narzulla Saydullayev
13 июн 2014, 13:32
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2014 илк турида "Реал Сосьедад" ҳужумчиси Антуан Гризманни асосий таркибда майдонга туширмоқчи.
L'Equipe нашрининг хабарига кўра, кечаги машғулотлар вақтида мураббий тактика ва таркибни аниқлаб олган.

Франция ўйинни учта ҳужумчи билан бошлайди. Қанотларда Матье Вальбуэна ва Карим Бензема ўйнашади. Марказий ҳужумда эса Оливье Жиру эмас Гризманн ҳаракат қилади.

Франция – Гондурас учрашуви 15 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23.55да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru