UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

ЖЧ-2014. Голландия сўнгги дақиқаларда Мексикани мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2014. Голландия сўнгги дақиқаларда Мексикани мағлуб этди

Бразилиядаги мундиалнинг нимчорак финал ўйинлари давом этмоқда.
Голландия ва Мексика ўртасидаги баҳс якунига етди. Учрашувнинг биринчи бўлимида иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этмади. Айниқса Голландия. Мексика бир икки марта Силессенни безовта қилиб турди. Бироқ бу ҳаракатлар ҳисобни очиш учун етарли бўлмади.

Иккинчи бўлим Мексика учун қувончли бошланди. Жованни Дос Сантос жарима майдони ташқарисида икки нафар рақиб ўртасидан тўпни чап оёғи билан дарвозанинг бурчагига жойлаб қўйди - 0:1.



Энди Голландия ҳужумга ўтиши кутилганди. Шундай ҳам бўлди, бироқ Очоа деган дарвозабон 88-дақиқага қадар бир неча зарбалардан сўнг тўпни қайтариб турди.

Айнан 88-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Хунтелар боши билан жарима майдони ёнига ташлаб берди, Снейдернинг кучли ва аниқ зарбаси дарвозанинг бурчагига кириб кетди - 1:1.



Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Арьен Роббен рақиб жарима майдони ичида Рафаэль Маркес томонидан йиқитилди. Португалиялик ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Клаас Ян Хунтелаар аниқ амалга оширди - 2:1.



Шундай қилиб "лолалар юрти" терма жамоаси иродали ғалабага эришиб чорак финалга чиқди.

Унинг рақиби тунда бўлиб ўтадиган Коста-Рика - Греция ўйинидан сўнг маълум бўлади.



Голландия - Мексика 2:1
29 июнь. 21:00
Бош ҳакам:
Педро Проэнса (Португалия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Бертино Миранда (Португалия), Хосе Триго (Португалия)
Захира ҳаками: Карлос Вера (Эквадор).

Голлар: Снейдер 88, Ян Хунтелаар 90+4 - Дос Сантос 47

Голландия: 1.Силессен, 12.Верхаг (Депай, 55), 15.Кюйт, 2.Влар, 3.де Врей, 5.Блинд, 6.Де Йонг (Мартинс Инди, 9), 20.Вейналдум, 10.Снейдер, 9.ван Перси, 11.Роббен.

Мексика: 13.Очоа, 22.Агиляр, 15.Морено (5.Диего Рейес, 46), 2.Франсиско Родригес, 4.Маркес, 7.Лайюн, 6.Эррера, 3.Сальсидо, 18.Гуардадо, 10.Жовани дос Сантос (20.Акиньо, 60), 19.Орибе Перальта (14.Хавьер Эрнандес, 74).

Огоҳлантиришлар: Агиляр 69, Рафаэль Маркес 90+3, Гуардадо 90+3


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика