UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Ла Лига. "Реал" ва "Атлетико" ўртасида қизиқарли кечган Мадрид дербиси якунланди  142 02:59Англия кубоги. "Брайтон" иродали тарзда "Челси"ни мағлуб этиб, лондонликларни мусобақадан чиқариб юборди  7 00:48БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"га 3та гол урди, Эркинов захирадан майдонга тушди  2 00:30Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"га мағлуб бўлди, голлардан бири Турғунбоев сабаб белгиланган пенальтидан урилди  2 00:05"Манчестер Сити" 1/16 финал босқичидаги энг чиройли голни ўтказди, Ҳусанов эса дебют голини урди  16 23:59А Серия. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Милан" иккита гол урди  4 23:43Хаби Алонсо Бундеслига рекордини такрорлади  0 23:14Туркия. "Сивасспор" Сульшер жамоасига мағлуб бўлди, Турғунбоев 53 дақиқа ўйнади  1 22:46Антони яна энг зўри  4 22:13Назорат ўйини. "Локомотив" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 21:45Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  2 21:25Льюис Ҳусанов ҳақида: "Унда оғир старт бўлганди ва бугун гол урганидан хурсандман"  18 20:54Гвардиола Ҳусанов ҳақида гапирди  11 20:25Гвардиолага ёрдамга келган ўзбек  20 20:07Хосеп Гвардиола: "Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман"  1

ЖЧ-2014. Барча гуруҳ таркиблари маълум бўлди Янгиликлар

ЖЧ-2014. Барча гуруҳ таркиблари маълум бўлди

Бразилияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014 учун қуръа ташлаш маросими бошланди.
Ушбу саҳифада қуръа жараёнини кузатиб бориш мумкин бўлди.


21:00 - Маросим бошланди.
21:01- Бугун вафот этган Нельсон Манделага аталган видеоролик намойиш этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ЖАР мамлакати собиқ президенти ва Нобел мукофоти соҳиби Нельсон Мандела 96 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
21:03 - Бошловчилар Фернанда Лима ва Родриго Хилберт саҳнага чиқиб келишди.
21:04 - ЖЧ-2014га бағишланган видеоролик намойиш этилмоқда. Ундан Бразилия миллий удумлари, рақслари ва футбол ўрин олган.
21:07 - Саҳнада қўшиқчилар Алисионе ва Эмисиада қўшиқ айтишмоқда.
21:11 - ФИФА президенти Йозеф Блаттер ва Бразилия президенти Дильма Русефф саҳнада. Улар Нельсон Мандела вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут эълон қилишди. Блаттер Мандела футбол учун қилган меҳнатлари олқишларга лойиқ эканини айтганида барча йиғилганлар гулдирос қарсак чалиб юборишди.
21:20 - Экранда барча Жаҳон чемпионатларидан қисқа лавҳалар намойиш этилди.
21:25 - Амалдаги Жаҳон чемпиони Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске мундиал кубогини саҳнадаги махсус жойга қўйди.
21:30 - Ҳар бир қитъадан ЖЧга чиққан жамоалар иштирокидаги ўйинлардан лавҳалар намойиш этилди.
21:32 - Саҳнага афсонавий Роналдо чиқиб келди ва ўз фикрларини билдирди.
21:36 - ЖЧ-2014 тимсоли "Фулеко", аёллар футболидаги энг кучли футболчилардан бири Марта ва ЖЧ-1994 чемпиони Бебето саҳнага чиқиб келишди ва қисқа тарзда фикрларини билдиришди. Шунингдек уларнинг учаласи Бебетонинг машхур қўл ҳаракатини амалга ошириб беришди.
21:38 - Саҳнада раққослар гуруҳи чиқиш қилишди.
21:43 - Футбол қироли Пеле саҳанага таклиф этилди. Афсонавий футболчи ўз фикрларини билдирди.
21:44 - 2014 йилги мундиал бўлиб ўтадиган 12та шаҳарни тасвирловчи видео лавҳалар намойиш этилмоқда.
21:47 - ФИФА бош котиби Жером Вальке саҳнага чиқиб келди, демак қуръа жараёни бошланмоқда...
21:49 - Қуръа жараёнида қатнашадиган собиқ футболчилар чиқиб келишмоқда: Жефф Херст, Марио Кемпес, Фабио Каннаваро, Лотар Маттеус, Зинедин Зидан, Фернандо Йерро, Кафу, Алсидес Жижак.

ДИҚҚАТ ҚУРЪА НАТИЖАЛАРИ:
"А" гуруҳига Бразилия, Хорватия, Мексика, Камерун.
"B" гуруҳига Испания, Голландия, Чили, Австралия.
"C" гуруҳига Колумбия, Греция, Кот-д'Ивуар, Япония.
"D" гуруҳига Уругвай, Коста Рика, Англия, Италия.
"E" гуруҳига Швейцария, Эквадор, Франция, Гондурас.
"F" гуруҳига Аргентина, Босния ва Герцеговина, Эрон, Нигерия.
"G" гуруҳига Германия, Португалия, Гана, АҚШ.
"H" гуруҳига Бельгия, Жазоир, Россия, Жанубий Корея.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика