UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  3 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  1 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  14 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  4 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  11 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1

Жамшид Искандеров: "Чемпионлар лигасида яхши натижа кўрсатишга интиламиз" Янгиликлар

Жамшид Искандеров: "Чемпионлар лигасида яхши натижа кўрсатишга интиламиз"

Ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланиб, ҳужумлар ташкил этишда катта ҳажмдаги ишни бажарди.
Айни пайтда терма жамоа йиғинида бўлган Жамшид саволларимизга жавоб қайтарди.

- Мавсум жамоа учун қандай ўтди?
- Чемпионат жуда қийин кечди. Ҳар бир жамоанинг қаршилигига дуч келдик. Ўз навбатида ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрдик. Мураббийлар билан машғулотларда қилган меҳнатимиз натижасида чемпионликни қўлга киритдик. Аввалги йилдан кейин зафар қучишимиз жуда муҳим эди. Олдимизга қўйилган вазифани уддалай олдик.

- Мавсумни мағлубиятсиз тугатиш мумкинлиги ҳақида ўйлаганмидингиз?

- Асосий мақсад ҳар бир учрашувда чиройли футбол кўрсатиб, ғалаба учун ҳаракат қилиш эди. Лекин мавсумни мағлубиятсиз тугатамиз деб ўйламагандим. Футболчилар мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга интилди ва чемпионатни ажойиб тарзда якунладик. Бунда менежеримиз бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳамда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди.

- Қайси ўйинлар энг оғир кечди?
- Мен учун осон учрашувнинг ўзи бўлмади. Биринчидан, ҳар бир рақибни жиддий қабул қилиш керак ва ўйинга шунга яраша тайёргарлик кўриш керак бўлади. Иккинчидан, "Пахтакор"га қарши баҳсларда ҳамма ўзининг яхши тарафларини кўрсатишни хоҳлайди. Шу сабабли осонлик билан ютган бирорта ўйинимиз бўлмади.

- 2 йил аввал Чемпионлар лигасида жамоадаги ёш футболчилар тажрибага эга бўлишди. Жамоа ҳозир бу турнирда ижобий натижа қайд этишга қодирми?
- Ҳа, 2 йил олдин биз муҳим тажрибага эга бўлдик. Энди эса барчамизнинг ниятимиз Чемпионлар лигасида яхши ўйин ва натижа кўрсатишдир. Биз майдонда қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, ушбу мусобақада ҳам мухлисларни хурсанд этамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика