“Зенит” мавсум якунида Луческуни истеъфога чиқаради

Aslanov Jasurbek
8 май 2017, 23:50
Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби раҳбарияти мавсум якунланиши билан бош мураббий Мирча Луческуни истеъфога чиқаради.

Маълумотларга қараганда, “Терек”дан қабул қилинган мағлубият “Зенит” раҳбариятини шундай қарорга келишига сабаб бўлган.

2016 йилнинг ёзидан бери клубни бошқариб келаётган руминиялик мутахассис мавсум охиригача ишини давом эттириб туради.


Катта эҳтимол билан унинг ўрнини Пауло Соуза ёки Чезаре Пранделли эгаллайди. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф