Зеелер: “Гамбург” шу тарзда давом этиши керак
14 авг 2013 13:31
Янгиликлар
Зеелер: “Гамбург” шу тарзда давом этиши керак
“Гамбург” клубининг собиқ ҳужумчиси Уве Зеелер, клубнинг миллий чемпионатда ўтказган биринчи ўйинидан қониқиш ҳосил қилиб, клубни мақтади.
Эслатиб ўтамиз, Торстен Финк шогирдлари "Шальке-04" билан бўлган баҳсда 3 та гол уришди ва 1 очкони қўлга киритишди. Зеелер собиқ клуби унга яхши таасурот қолдирганини айтиб ўтди.
“Менга жамоанинг бугунги ўйини жуда ёқди. Лекин бундан буёғига бўшашиш керак эмас ва келаси ўйинда албатта "Хоффенхайм" устидан ғалаба қозониш керак. Жамоа ўйинларини шундай руҳда давом эттирса хурсанд бўлар эдим. Германия чемпионати бошланганидан мамнунман”, - дейди Зеелер.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар