Зеедорф қолиши учун «Милан» Европа Лигасига чиқиши зарур

Aziz Tukhtamuradov
15 апр 2014, 20:22
«Милан» жамоаси бош мураббийи Кларенс Зеедорф жамоа билан 2016-йилгача шартномаси бўлишига қарамасдан келаси мавсумда жамоани бошқариши юз фоиз аниқ эмас.

38 ёшли голландиялик мураббий агар жамоани Европа Лигасига олиб чиқа олса жамоада қолиши аниқ.

Акс ҳолда Зеедорфнинг жамоадаги фаолияти сўроқ остида қолади.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, миланликлар сўнгги 4 та ўйинда 4 та ғалабани қўлга киритишга муваффақ бўлишди.



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru