UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  6 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  12

"Зарангари" клубининг бир қатор футболчилари тотализаторда иштирок этган" Янгиликлар

"Зарангари" клубининг бир қатор футболчилари тотализаторда иштирок этган"

ЎзПФЛ В Про-лига иштирокчиси бўлган "Зарангари" футбол клуби аъзоларининг тотализаторда иштирок этганидан шубҳаланишни бошлади.

"Зарангари" футбол клуби бунгача В Про-лиганинг 3–туридан жой олган "Зомин"га қарши ўйинига ўз вақтида етиб келмагани учун техник мағлубиятга лойиқ кўрилганди. Мазкур клуб бугун бўлиб ўтадиган "Орол"га қарши учрашувда ҳам иштирок этмайди. Регламентга кўра, жамоа мусобақадан четлаштирилиши керак. Клуб лицензиясининг қайтариб олиниши масаласи ЎФА тегишли қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Клуб расмийларининг ЎзПФЛга маълум қилишича, 5-турдан ўрин олган Навоийнинг "Иттифоқ" клубига қарши учрашувда бир қатор футболчилар тотализаторда иштирок этган. Шундан келиб чиқиб, ЎФА махсус инспекцияси мазкур жамоалар ишини ўрганишни бошлайди. "Зарангари" клубидан рўйхатдан ўтган футболчилар бу иш бўйича якуний хулоса чиқарилмагунига қадар бошқа клублардан рўйхатдан ўтказилмаслиги катта эҳтимол.

Хуллас, футбол ривожига болта ураётган футболчи ва мураббийлар секин-секин чиқиб келяпти", - деб ёзади ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин ПФЛ расмий сайтида "Зарангари" клубига иккинчи бор техник мағлубият ёзилгани ҳақида хабар чоп этилди


Қуйида "Зарангари"нинг ПФЛ учун рўйхатдан ўтказган футболчилари билан танишинг:

Шамсиддинов Шаҳзод
Ражабов Рустам
Фозилов Саиддостон
Ҳасанов Наримон
Қурбонов Озод
Ражабов Нурбек
Ҳасанов Саид
Шарипов Азамат
Хасанов Хуршид
Асадов Саиджон
Янгиев Равшан
Умуров Нозим
Холиқов Ислом
Музаффаров Нуржахон
Сайлиев Жасур
Кочнев Евгений
Ашуров Нозим
Нарзуллаев Баҳром
Раҳматуллаев Нуриддин
Раҳматуллаев Раҳматулло
Жалолиддинов Диёрбек
Йўлдошев Ҳусанжонн
Қосимов Ҳусанжон

Бош мураббий: Комил Самиев
Ёрдамчи мураббий: Рашидов Абдурасул

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика