

Римликлар раҳбарияти ёш хавбекнинг маошини бир мавсум учун 700 мингдан 2,5 миллион еврогача оширмоқчи.
Италиялик ўйинчи клуб билан 2024 йилга қадар амал қиладиган шартнома тузиши кутилмоқда.
Амалдаги шартнома эса 2023 йилгача мўлжалланган.
20 ёшли ўйинчи якунланган мавсум клуб сафида 36та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассистга эришган.




