Занетти: "Операция ўтган кундан буён майдонга қайтишни хохлайман"

Narzulla Saydullayev
10 ноя 2013, 18:57
"Интер" жамоаси сардори Хавьер Занетти узоқ вақт танаффусдан сўнг "Ливорно" қарши ўйинда майдонга қайтди ва учрашув хақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен хозир жуда ҳам бахтиёрман, чунки менинг ёшимда ярим йиллик танаффусдан сўнг майдонга қайтиш осон иш эмас. Операция ўтган кундан буён майдонга қайтиш ва ўз мухлисларим кўз ўнгида харакат қилишни ўйлардим. Мен фақат шу нарсани хохлардим.. Барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман, клуб президентидан, то оддий мухлисларгача, жамоа шифокоридан, то дўстларимгача, ҳамма-ҳаммага рахмат. Менинг қайтишим жамоанинг ажойиб ва муҳим ғалабаси билан бир кунга тўғри келганидан баҳтиёрман".

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru