

Дастлабки ўйинда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этишганди. Мюнхенда эса "Бавария" рақибларини аяб ўтиргани йўқ. Якуний ҳисоб 7:1.
"Футболчиларим учун жуда оғир кеча. Бироқ биздан бошқа клублар ҳам бу ерда бунданда қаттиқроқ қийинчиликларга дуч келишган. Бундай рақибларга қарши доимо энг яхши ўйинни намойиш қилиш керак. Аммо бизда бунинг иложи бўлмади.
Ҳа, ҳозир бизга осон эмас. Аммо энг асосийси - турнирдан яхши жиҳатларни ола билдик. Биз ЕЧЛ 1/8 финалига чиққан энг ёш жамоа бўлдик", - деди Яйссле.



