UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Зафар Тўраев: “Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач, ғалаба ҳақида ўйладик” Янгиликлар

Зафар Тўраев: “Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач, ғалаба ҳақида ўйладик”

Олий лиганинг 24-туридан ўрин олган “Машъал” – “Бунёдкор” (3:2) баҳсида муборакликлар ўзлари учун нохуш бўлган анъаналарга чек қўйди.

Яъни бунгача “қалдирғочлар” дарвозасига бирорта ҳам тўп кирита олмаган “газчилар” шу куни қуруқ серияга барҳам бериш билан бир қаторда илк ғалабасини ҳам нишонлади. Учрашувда “Машъал”га ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлган Зафар Тўраев ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ушбу турда ўз майдонимизда очко йўқотмасликка харакат қилгандик. Чунки ўзингиз билсангиз керак, олдинги учрашувларда имкониятни бой бергандик. Шу боис “Бунёдкор”га қарши баҳсга пухта тайёргарлик кўриб, мухлисларимизни қувонтиришни мақсад қилгандик.

- Ўйин жуда қийин кечди. Лекин ғалаба қозонганимизни барча қийинчиликларни ювиб юборди. Жуда хурсандмиз. Тарихда илк бор “қалдирғочлар”ни мағлуб этдик. Шу кунгача “Машъал” ушбу жамоага қарши ўйинларда хатто гол кирита олмай келаётганини билардик. Нохуш анъаналарги чек қўйганимиздан мамнунмиз. Бизга битта ғалаба зарур эди. Ўйлайманки ушбу муваффақиятдан сўнг йигитларнинг руҳий томондан кайфияти ҳам кўтарилади ва кейинги ўйинларга янада жиддий тайёргарлик кўрилади.

- Очиғини айтганда, “Бунёдкор” билан дуранг ўйнаш ҳам биз учун ижобий натижа эди. Аммо рақиб майдонда бир киши кам бўлиб қолгач, ғалаба ҳақида ўйладик ва ниятимизга етдик. Жамоавий ўйин эвазига ютдик деб ўйлайман. Лекин “қалдирғочлар” ҳам жуда кучли ва яхши жамоа – дейди Зафар Тўраев.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика