Зафар Тўраев: "Ғалабага осонлик билан эришмадик"

Narzulla Saydullayev
10 апр 2016
"Машъал" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар сафида ҳаракат қилган Зафар Тўраев ўзининг фаол ҳаракатлари билан муборакликларнинг ғалабасига муносиб тарзда улуш қўшди.

Учрашув якунига етгач футболчининг фикрлари билан қизиқдик: - Ўйин қийин тарзда ўтди. Ўз майдонимиздаги учрашувларда анча вақтдан бери ғалаба қозона олмай келаётгандик. Шу сабабли, бугун майдонга ютуқни кўзлаб тушгандик. "Навбаҳор" жамоасини мағлуб этган бўлсакда, бунга осонлик билан эришганимиз йўқ. Гарчи ҳисобни очган бўлишимизга қарамай рақибни ҳисобни тенглаштиришига имкон бердик. Якунда қийинчилик билан бўлсада мақсадимизга етишдик. Мухлисларимизга ҳам қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтаман. "Навбаҳор" ҳам дастлабки турларда атиги бир очко тўплаганлиги сабабли, майдонда ижобий натижа учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Лекин, ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик. Кейинги учрашувларда "Навбаҳор" жамоасига омад тилаб қоламан", - дейди Тўраев.

"Навбаҳор" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia