UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  7 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Зафар Тўраев: "Биринчи ўйин бизга жуда муҳим" Янгиликлар

Зафар Тўраев: "Биринчи ўйин бизга жуда муҳим"

Бугун "Машъал" Навоийда "Қизилқум"га қарши Олий лиганинг 1-тур баҳсини ўтказади.

Ушбу ўйин олдидан "Машъал" клуби етакчиси Зафар Тўраев ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун бизни жиддий рақиб кутмоқда. Биринчи ўйин аҳамияти жуда ҳам юқори. Бу мавсумни бошланишига катта таъсир ўтказади. Кайфият ҳам шунга муносиб давом этади. Навоийга биз фақат ғалаба учун келганмиз. Керакли натижани қўлга киритиш учун барчамиз бирга ҳаракат қиламиз" - дейди Зафар Тўраев.

- Рақиб билан ўйин статистикаси ҳақида хабарга эгамисиз?

- Бу мен учун унчалик аҳамиятга эга эмас. Натижалар унутилди олдинда бизни ўйин кутаяпти. Хабарим бор жамоамиз узоқ йилдан буён Навоийда мағлуб бўлмаган. Биз ҳам шу анъанани давом этишини истаймиз. Бунинг учун барчамиз бир инсон бўлиб курашишимиз лозим.



- Жамоамиз ўзаги сақлаб қолинди. Рақиб эса бир неча маҳоратли футболчилар билан сафини тўлдирди. Бу борада фикрларингиз қандай?
- Ҳозирги кунда энг муҳим жиҳатлардан бири таркибни сақлаб қолиш ҳисобланади. Ўзгарган таркиб яхши натижа кўрсатиши учун вақт керак бўлади. Шундан фойдаланишимиз керак. Тўғри, "Қизилқум"га Илҳом Юнусов каби жуда ҳам маҳоратли футболчи келиб қўшилган лекин бизнинг сафимизга ҳам Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Аваз Агалиев, Шаҳбоз Эркинов каби футболчилар ҳам келиб қўшилган.

- Бугунги ўйин аҳамияти жиҳатидан "Қизилқум" учун икки баробар бўлади. Боиси улар очилиш учрашувида мухлислари қаршисида ўйнайди. Бу йигитларимизга ортиқча босим юкламайдими?

- Бундай деб ўйламаган бўлар эдим. Негаки бизда босим нисбатан камроқ бўлади. Бугунги ўйинда битта хато қилган жамоа мағлуб бўлади.


"Машъал" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика