

27 ёшли футболчининг хизматларига Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда.
Гап "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва Лондоннинг "Тоттенхэм" клублари ҳақида кетмоқда. "Шпорлар" устози Жозе Моуринью анчадан бери австриялик футболчининг харидини хоҳламоқда.
Марсель жорий мавсум Германия Бундеслигаси доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассист қайд этди. Унинг "буқалар" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



