«Ювентус»нинг Команни қайтариш нияти йўқ

Aziz Tukhtamuradov
7 окт 2016
«Ювентус» «Бавария»да ижара асосида тўп тепаётган футболчи Кингсли Команни қайтаришни режалаштирмаяпти.


Мюнхенликлар франциялик футболчини 21 миллион еврога харид қилишлари мумкин. Бироқ, маълумотларга қараганда, клуб футболчини харид қилиш фикридан воз кечган. Шу сабабли, Коман Туринга қайтиши мумкин.

Бироқ, "Юве" раҳбарияти ҳам футболчини қайтариш вариантини режалаштирмаяпти. Улар Кингсли қайтса ҳам уни иложи борича тезроқ бошқа жамоага сотиб юбормоқчилар.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Goal.com