

"Влахович? Олдин ҳам айтганимдек, "Ювентус" уни жуда қаттиқ қадрлайди ва фақатгина катта таклифлар бўлсагина ўйлаб кўради.
Погба эса оғир мавсумдан кейин жамоага қайтади. Унда хоҳиш ва истак жуда юқори. Уни келаси мавсум учун режаларимизга киритганмиз", - деди Жунтоли.
Айни дамда Влаховичга ПСЖ томонидан қизиқишлар бўлса, Погбага Саудия Арабистонидан чақирувлар бор.



