"Ювентус"да режалар ўзгарди ва Погба трансферидан воз кечилди

Mirjalol Normatov
6 авг 2020, 22:34
"Ювентус" Поль Погбани "Манчестер Юнайтед"дан қайтариб олмасликни қарор қилди.

"Tuttomercatoweb" хабарига кўра, туринликлар янги мавсум арафасида Зинедин Зиданни жамоа бошқарувига олиб келмоқчи бўлган. Шундан кейин Погба нишонга қўйилиши кутилганди. Бироқ франциялик мутахассис "Реал"да қолишни маъқул кўрди ва шу сабабли туринликлар режаларни ўзгартирди.

Ўз навбатида Погба ҳам яқин вақтлар ичида клуб билан шартномасини узайтириши ва 5 йил давомида Манчестерда қолиши деярли аниқ бўлиб улгурган.

Олдинроқ "Юве" ЕЧЛни ютмаса Маурицио Сарри ишдан кетиши мумкинлиги айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb

Сўнгги янгиликлар

Барча ›