"Ювентус" Зидан ҳақидаги маълумотни рад этди

Aslanov Jasurbek
18 июл 2018, 07:47
"Ювентус" "Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданни ишга таклиф қилмоқчи эмас.

Олдинроқ, франциялик мутахассис клубда спорт бўйича маслаҳатчи вазифасини эгаллаши хабар қилинган эди.

"Ювентус"нинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими вакилининг сўзларига кўра, айни дамда бу вазифада Павел Недвед ишлаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1996-2001 йилларда Зидан "Ювентус" футболчиси бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS