"Ювентус" юлдузи жароҳат олди. У қачон сафга қайтади?

Aslanov Jasurbek
7 янв 2018, 15:14
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала "Кальяри"га қарши А Сериянинг 20-тур учрашувида (1:0) олган жароҳати туфайли бир ой майдонга туша олмаслиги мумкин.

Кечаги учрашувнинг икккинчи бўлими бошида аргентиналик футболчи майдонни кўзда ёш билан тарк этди. Агар жароҳат жиддийроқ бўлса, Дибала "Тоттенхэм"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашувигача (13 февраль) сафга қайта олмаслиги мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia