"Ювентус" яқин вақтлар ичида илк трансферини эълон қилади

Mirjalol Normatov
7 июн 2018, 11:04
"Женоа" дарвозабони Маттиа Перин фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради.

Журналист Жанлука ди Марционинг хабарига кўра, яқин вақтлар ичида трансфер расман эълон қилинади. Турин клуби посбон учун 12 млн евро тўлайди, шунингдек, 3 млн еврони бонус тарзида ваъда қилган. 25 ёшли дарвозабон "бьянконери"лар билан 4 йиллик шартномага имзо чекади.

Якунланган мавсумда Перин А Сериянинг 37 учрашувида қатнашди ва шуларнинг 11тасида гол ўтказиб юбормади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›