"Ювентус" янги трансфер устида ишламоқда

Alisher
13 июл 2020, 18:05
"Сассуоло" ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли клубини ўзгартириши мумкин.

Хабарларга кўра, "Ювентус" 22 ёшли хавбекнинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

"Сассуоло" ўйинчисини 25 миллион еврога сотмоқчи, аммо Турин клуби нархни тушириш учун ёш футболчиларидан бирини битимга қўшмоқчи.

Локателли жорий мавсум "Сассуоло" таркибида А Серия доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport