

Прокуратура "бьянконери" собиқ раҳбарлари – Андреа Аньелли, Фабио Паратичи, Федерико Керубини, Жованни Манна, Паоло Морганти ва Стефано Брагин 2019/20 йилги мавсумда маошлар бўйича фирибгарлик қилишган. Суд жараёни июнь ойига белгиланган.
Аввалроқ клубга А Серияда январда олиб қўйилган 15 очко қайтариб берилганди. Кейинроқ маълум бўлишича, коронавирус пандемияси даврида молиявий қоидабузарликлар бўйича олиб борилаётган текширувлар муносабати билан Туриндан кейинги мавсум олдидан очколар олиб қўйилиши мумкин.



