"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин
22 июн 2025 17:28
Янгиликлар
"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин
Бразилиялик ярим ҳимоячи Дуглас Луис яқинлашиб келаётган трансферлар ойнасида "Ювентус"ни тарк этиши мумкин.
Футболчининг хизматларига Англиянинг "Лидс" клуби қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Жамоа кейинги мавсумни АПЛда ўтказади. Луис аввал ҳам Англиянинг элита дивизионида ўйнаган. У "Манчестер Сити" ва "Астон Вилла" шарафини ҳимоя қилган.
2024 йилнинг ёзида Дуглас Луис Англиядан Италияга йўл олди. ОАВ маълумотига кўра, "Ювентус" футболчи учун 50 млн евро тўлаган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар