“Ювентус” Виллианни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин
24 май 2020 07:23
Янгиликлар
“Ювентус” Виллианни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин
“Челси” ярим ҳимоячиси Виллиан “Ювентус”га кўчиб ўтиши муммкин.
Sport Mediaset хабарига кўра, 31 ёшли бразилиялик футболчи лондонликлар сафини эркин агент сифатида тарк этадиган бўлса, “Ювентус” футболчи билан шартнома тузишга уриниб кўриши мумкин.
Таъкидланишича, Виллиан “Челси” таклиф этган икки йиллик шартномага имзо чекмоқчи эмас, балки у “аристократлар”дан уч йиллик шартнома кутаётган экан. “Юве” эса ушбу вазиятдан фойдаланиб, футболчини ўзи томонга оғдириб олиш ниятида. Қолаверса. Виллиан лондонликларнинг собиқ устози, айни пайтда “Ювентус”ни бошқараётган Маурицио Сарри билан яхши муносабатларга эга.
Илгарироқ “Арсенал” мазкур футболчи билан келишувга эришиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.
Фикрлар