

Манбага кўра, 28 ёшли футболчига “Ювентус” қизиқмоқда ва туринликлар уни ёзги трансфер ойнасида қўлга киритишни режалаштирмоқда. Раҳбарият ван Дейк хариди учун 150 млн. фунт (тахминан 180 млн. йевро) таклиф қилиш ниятида.
Виржил 2018 йилнинг январида “Саутгемптон”дан мерсисайдликлар сафига келиб қўшилганди. У “қизиллар” билан 3та титул (ЕЧЛ, Клублар ўртасидаги ЖЧ, УЕФА Суперкубоги) ютишга эришди.



