"Ювентус" ва "Рома" Ауарга қизиқмоқда
28 окт 2022 15:13
Янгиликлар
"Ювентус" ва "Рома" Ауарга қизиқмоқда
"Лион" сафида тўп тепаётган 24 ёшли ярим ҳимоячи Уссем Ауар фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Журналистнинг ёзишича, франциялик футболчи хизматларига А Сериянинг икки вакили қизиқиш билдирмоқда. Гап Туриннинг "Ювентус" ва "Рома" клублари ҳақида кетмоқда. Клублар Уссемни текинга олишлари мумкин, чунки унинг "тўқувчилар" билан амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум "Лион" либосида 3 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Ауарнинг трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар