

Журналист Жанлука Ди Марционинг маълумотига кўра, Турин клуби футболчиси билан шартномани бир йилга узайтиради. Футболчи ва клуб ўртасидаги музокаралар ижобий давом этмоқда.
Олдинроқ франциялик футболчига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлган, бироқ у Англияга кўчиб ўтишни истамаганди. Кейинчалик уни "Барселона"га таклиф қилишганди.
Якунланган мавсумда Рабьо А Серияда 32 ўйинда қатнашиб, 8 гол ва 4 ассист қайд этди.



