Рабио: "Дижонга 8та гол уриш осон"
15 фев 2018 15:32
Янгиликлар
Рабио: "Дижонга 8та гол уриш осон"
ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабио Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашувидаги мағлубият (1:3) ҳақида фикр билдирди.
"ПСЖ ҳар доимгидек голли вазиятлар яратди, аммо бу имкониятлардан "Реал" каби жамоаларга қарши баҳсларда фойдалана олмаймиз, рақиб эса икки-уч вазиятлардан сўнг гол уради. Учрашувни яхши бошладик, аммо ўйин охирида иккита гол ўтказиб юбордик. Аввалги хатоларни такрорладик. Бу ғазаблантиради.
Вазиятни қандай қилиб жавоб учрашувида ўнглаш мумкин? "Дижон" дарвозасига 8та гол уриш осон. "Реал"дек жамоаларга қарши баҳсларда вазиятлардан унумлироқ фойдаланиш керак. Бундай қилмадик. Жавоб ўйини бор ва чорак финалга чиқиш учун курашамиз. Бироқ буни уддалаш қийин бўлади" - дейди Рабио.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар