

Football Italia нашрининг маълум қилишича, Италия ва Франция клублари Рамос билан бўлаётган воқеаларни синчиковлик билан кузатмоқда ва ёзда у билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради. Рамос мадридликлар сафида йилига 12 миллион евро олади ва унинг шартномаси ёзда якунланади. Бироқ Рамос камайтирилган ойликка ҳам Мадридда қолишга тайёр эканлигини маълум қилганди.
У «Қироллик клуби» сафида 2005 йилдан бери ҳаракат қилиб келади ва Мадридлик билан 22 та соврин ютишга эришган.



