“Ювентус” ва ПСЖ ўзаро футболчиларини алмаштиришлари мумкин
25 янв 2020 00:56
Янгиликлар
“Ювентус” ва ПСЖ ўзаро футболчиларини алмаштиришлари мумкин
Манбанинг хабарига кўра, “кекса сеньора” таркибига парижликлар ҳимоячиси Лейвин Курзава келиб қўшилиши мумкин. Бунинг эвазига туринликлар ҳимоячиси Маттиа де Шильо эса ПСЖ сафини тўлдиради. Клублар ҳозир ушбу трансфер борасида музокарани бошлаб юборишган. Курзава яқин бир неча кун ичида Италияга йўл олиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Де Шильо “Юве” сафида 9 та учрашувда майдонга тушган. Футболчининг туринликлар билан келишуви 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер бозоридаги нархи 12 миллионга баҳоланмоқда.
27 ёшли Курзава ПСЖ сафида 14 та учрашувда 1 та голли узатмани амалга оширган. Ҳимоячнинг Париж клуби билан шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади. Футболчининг трансфер бозоридаги нархи 15 миллион еврога тенг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар