

Турин клуби 19 ёшли ярим ҳимоячи билан янги шартнома имзоланганини маълум қилди. Келишув 2027 йилгача амал қилади.
Миретти "Юве" тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2011 йилдан бери клубда фаолият олиб бормоқда. Футболчи 2021/22 йилги мавсум катталар жамоасида дебют қилган.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум А Серияда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.




