"Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" футболчи алмашиши мумкин

Aslanov Jasurbek
16 июн 2018, 15:09
"Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида футболчиларни алмашиши мумкин.

Маълумотларга кўра, "кекса синьора"нинг асосий мақсадларидан бири "қизил иблислар" ҳимоячиси Маттео Дармиан. "Ювентус" италияликнинг иккала қанотда ўйнай олиши туфайли, уни харид қилмоқчи.

"Манчестер Юнайтед" эса Марио Манжукични ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шундай қилиб, клублар яқин вақт ичида футболчи алмашиши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia