"Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" "Бавария" юлдузига даъвогар

Aslanov Jasurbek
24 май 2017
"Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" "Бавария" ярим ҳимоячиси Дуглас Костага қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумотларга кўра, 26 ёшли бразилиялик якуний қарор қабул қилишдан олдин МЮ ҳамда "Аякс" ўртасидаги Европа лигаси финал учрашуви якунланишини кутмоқда. Агар манкунианлар ғалабага эришса, келаси мавсум Чемпионлар лигасида ўйнашади.

Костанинг "Бавария" билан шартномаси 2020 йилда якунига етади, аммо бразилиялик етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан хафа.

Коста якунланган мавсумда Бундеслиганинг 23 та учрашувида 4 та гол урди ва 3 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport