

Италия чемпионати баҳслари коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган эди. Лотито эса мавсумни ҳали ҳам якунлаш мумкин деб ҳисобламоқда.
“Маълумотларни кўрдингизми? Вирус чекинмоқда! Буни футбол клубларидаги шифокорлардан эмас, балки бевосита ушбу вирусни ўрганаётган мутахассислар билан мулоқатда бўлганим учун биламан”, деди Лотито.
Аньелли эса унга жавоб тариқасида: “Албатта. Сиз энди тажрибали вирусологга айландингиз”, дея айтган.



