“Ювентус” ва “Интер” Кьеза учун курашади
20 мар 2019 19:55
Янгиликлар
“Ювентус” ва “Интер” Кьеза учун курашади
“Фиорентина” ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза жамоасини алмаштириши мумкин.
Футболчи учун “Ювентус” ва “Интер” кураш олиб боришмоқда. Флоренцияликлар футболчининг трансферидан 60-70 миллион евро ишлаб олишмоқда. “Юве” футболчини ўз сафига қўшиб олиши учун Дуглас Коста ёки Пауло Дибалани сотиб юборишига тўғри келади.
Агар туринликлар ушбу суммага футболчини сотиб олишолмаса, унда у “Интер”да пайдо бўлиши мумкин. Миланликлар анчадан буён Федерикога жиддий қизиқиш билдириб келишмоқда.
Шунингдек, футболчига Италиядан ташқарида ҳам таклифлар мавжуд. Бироқ Кьеза А серияда қолишга қарор қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар