"Ювентус" ва ЦСКА келишиб олишди

Mirjalol Normatov
13 июн 2018, 20:52
ЦСКА ярим ҳимоячиси Александр Головин "Ювентус"га ўтишга яқин турибди.

"Sport Mediaset" хабарига кўра, томонлар эртага трансферни расман эълон қилади. Трансфер ишлари ЖЧ бошлангунга қадар якунланади. Футболчининг трансфер нархи кўтарилади.

Клублар Головиннинг нархини 20 млн еврога баҳолашган. Головин жамоани тарк этиши кутилаётган Миралем Пьяничнинг ўрнида ҳаракат қилиши кутилмоқда. 

Футболчининг хизматларига "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар қизиқиш билдирганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport Mediaset