"Ювентус" "Удинезе" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
4 авг 2020, 15:40
Туринликлар янги мавсум учун таркибни кучайтирмоқчи.

"Ювентус" "Удинезе" ярим ҳимоячиси Родриго Де Паулнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Эҳтимолий трансфер 35-40 миллион еврога баҳоланмоқда. Қайд этиш керакки, Де Паулнинг "Юве"га ўтишида ватандоши Пауло Дибала ҳам катта ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, футболчига шунингдек Миланнинг "Интер" клуби ҳам қизиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere Torino