

"Corriere di Torino" хабарига кўра, Италия клуби 42 ёшли посбон Жанлуижжи Буффон, 35 ёшли ҳимоячи Жоржо Кьеллини ва 32 ёшли ярим ҳимоячи Блез Матюиди билан шартномани узайртиради.
Ушбу мавсумда Буффон барча турнирларда 11 ўйинда қатнашди ва 9 гол ўтказиб юборди. Жароҳатидан яқиндагина фориғ бўлган Кьеллини эса 3 ўйинда 1 гол урди. Матюиди 31 баҳсда 1 гол ва 2 ассистентлик қайд этди.
Қайд этиш керак, Блез айни дамда коронавирусдан даволанмоқда.



