

Манбага кўра, “Лион” ярим ҳимоячиси Уссем Ауар ёзда “Ювентус”га ўтишга розилик билдирди.
Франциялик хавбек Криштиану Роналду билан бирга ўйнаши хоҳламоқда ва ўз омадини А Серияда синаб кўрмоқчи.
Қайд этиш жоиз, туринликлар ўтган ёз ҳам Ауарни сотиб олишга ҳаракат қилган.
22 ёшли футболчи жорий мавсум Лига 1'да 16 баҳсда қатнашиб, 3+3 натижа кўрсатди.



