

“Икарди? Бизда ажойиб ҳужумчилар йиғилган ва биз бундан мамнунмиз. Европада бу борада биз билан рақобатлаша оладиган клублар кўп эмас. Икарди — “Интер” ўйинчиси. Нима учун биз бошқа жамоа ҳужумчиси ҳақида бош қотиришимиз кераклигини тушунмайман”,—дейди Паратичи.
Аввалроқ Икарди “Интер”ни фақат “Ювентус”ни деб тарк этишини маълум қилганди.



