"Ювентус" спорт директори: "Футболчи излаш - қиз излашга ўхшайди. У ўша қиз деб ўйлайсан, у эса овқат қилмайди, кийимларни дазмолламайди"

Aslanov Jasurbek
17 окт 2023, 00:13
"Ювентус" спорт директори Кристиано Жунтоли футболчи харидини қиз танлашга ўхшатди.

"Биз иложи борича камроқ хато қилишга уринамиз, аммо барибир улар кўп.

Футболчи излашни қиз излашга ўхшатиш мумкин. У ўша деб, қизни уйга олиб келасан, аммо у овқат қилишни билмайди, уйни тозаламайди ва кийимларингни дазмол қилмайди...

Кўп жиҳатларга эътибор қаратиш керак, у айнан нимага кераклигини тушуниш керак.

Хатолар кўп, муваффақиятлар ҳам бор ва улардан миннатдорман" - дейди Кристиано Жунтоли.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Juventus News 24

Сўнгги янгиликлар

Барча ›