“Ювентус” собиқ аъзоси “Женоа”га ўтиши кутилмоқда

Eldor Akmurzayev
5 июн 2021
“Ал Духайл” ҳимоячиси Меҳди Бенатия билан расман хайрлашди.

У Қатар клубини 2019 йилдан бери ҳимоя қилиб келарди.

34 ёшли марокашлик “Марсель”, “Удинезе”, “Рома”, “Бавария”, “Ювентус” каби жамоаларда ўйнаган.

Тахминларга кўра, у фаолияти “Женоа”да давом эттиради. Унинг трансфер нархи эса 3 млн еврога баҳоланмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: footboom.com