“Ювентус” сардори яна жароҳат олди

Eldor Akmurzayev
1 дек 2020
Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасида “Ювентус” эртага ўз майдонида “Динамо” (Киев)ни қабул қилади.

Мезбонлар ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ўйинни ўтказиб юборади. У чап сон мушакларини шикастлаб олган ва жамоавий машғулотлар вақтида оғриқ уни безовта қилган.

Кьеллини ноябрь ўрталарида ҳам шу каби жароҳат олиб, яқиндагина сафга қайтганди.

Италиялик жорий мавсум А Серия ва Чемпионлар Лигасида 4 та ўйинда майдонга тушди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal